Ядгаров Мадамин куръони карим, хадислар ва ўрта осиё мутафаккирлари ижодида
Халқимизнинг ўтмишда хеч кимдан кам бўлмаганлигини, бугунда ва эртага хам хеч кимдан кам бўлмаслигини ёшларга англатиш ва уларни айнан шунга ишонч рухида тарбиялаш таълим-тарбия жараёнининг долзарб масаласидир.
Бугунги ёшларни аждодлари ишларининг муносиб давомчилари қилиб ватанпарварлик миллатпарварлик рухида тарбиялаш, бозор иқтисодиётининг мамлакатимиз ижтимоий- иқтисодий тараққиётини таъминлаш борасидаги чексиз имкониятларини тўла харакатга келтира оладиган қилиб тайёрлашда бобокалон алломаларимизнинг иқтисодий ғоя ва қарашларини уларнинг бугунги мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти учун хам аҳамиятли эканлигини тушунтириш мухимдир. Шулардан келиб чиққан холда тайёрланган бу ўқув услубий қўлланма умумтаълим мактаблари ва касб-хунар таълими коллежлари иқтисодий билим асослари фани ўқитувчилари ва ўқувчилари учун қўшимча манба бўлади деган мақсадда ёзилди.
ХВПКҚТМОИнинг 2011 йил 31 март кунги илмий кенгаши мажлисида муҳокама қилинган ва фойдаланишга тавсия этилган.
“Ўз тарихини билмайдиган, кечаги
кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ”.
- Куръони Каримдаги иқтисодий ғоялар.
Марказий Осиё ва Ўрта Осиё мутафаккурларининг иқтисодий қарашлари илдизлари ислом таълимотидаги иқтисодий ғоялар билан бевосита боғлиқдир.
Исломнинг муқаддас китоби-Қуръоний Каримда кишилик жамиятининг фаолият турларидан бири иқтисодий сохасидаги муносабатлар мухим ўрин тутади. Чунки иқтисодий муносабатларда инсонларнинг асосий шу жумладан иқтисодий феъл-атворлари намоён бўлади.
Қуръони Каримдаги иқтисодий ғояларни бир неча гурухга ажратиш мумкин.
^ Биринчи гурухга кирувчи ғояларда халол мехнат, хусусан деҳқон, чорводор хунармандлар мехнати улуғланади, пешона тери билан халоллик асосида хаёт кечиришга даъват этилади, барча бойликларнинг асосида мехнат ётиши уқтирилади.
^ Иккинчи гурухга кирувчи ғояларда тижорат, яъни кенгроқ маънода эса бозор муносабатларига алохида эътибор қаратилади. Жумладан, Нисо сурасида (29-оят) “Молларингизни ўрталарингизга ноҳақ (ўғирлик, қароқчилик, судхўрлик, порахўрлик, қимор каби) йўллар билан емангиз! Балки ўзаро ризолик билан бўлган савдо сотиқ орқали мол-дунё қилингиз” дейилади. Бироқ судхўрлик, порахўрлик каби иллатлар шарий жихатдан харом эканлиги қайта-қайта таъкидланади.
^ Учунчи гурух иқтисодий ғоялар эса мулк ва мерос масалаларига қаратилган. Мулкнинг муқаддаслиги, бировнинг мулкига хиёнат (айникса, омонатга хиёнат) қораланади, хатто бирон одамнинг мол мулкига хасад қилиш хам катта гунох хисобланади.
Ерга мулкчилик муносабати тўғрисида моида сурасининг 40-оятида ердан унумли фойдаланиб, олинган нарсаларгина инсонга тегишли эканлиги таъкидланади.
Исломда жамиятнинг тенгсизлиги (шу жумладан иқтисодий тингсизлиги) тақдири азалдан деб тан олинади, ёлғон ишлатиш, ўғирлик, мехнатсиз даромад топиш ман этилади.
Оллоҳ таолонинг Қуръони Каримида қарз олиш ва бериш (кредит), мерос тақсимлаш (4-сура, 8-оят), етим-есирларга мурувват, хаёр-эсон (хомийлик) қилиш ҳақидаги оят каримларидан келиб чиқадиган ғоялар хамда солиқ турлари ва миқдори хам катта аҳамият касб этган.
- ^ Хадисларда иқтисодий масалалар талқини.
Иқтисодий ғоялар ривожи ва тарғиботида Қуръони Каримдан кейинги хужжат пайғамбаримиз Мухаммад алайхиссаломнинг хадиси шарифлари хисобланади. Хадиси шарифлардан келтириладиган қуйидаги намуналар ёш авлодни баркамол қилиб вояга етказиш ва уларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантиришда мухим аҳамият касб этади.
- Мунофиқнинг белгиси учтадир: ёлғон сўзлаш, ваъдасида турмаслик ва омонатга хиёнат қилиш.
- Амирнинг совға олиши харом ва қозининг пора олиши диндан чиқишдир.
- Бойларнинг уйига камроқ киринглар, акс холда тангрининг сизларга берган неъматларини писанд қилмаган бўласизлар.
- Тиланчилик қуйидаги уч тоифадан биригагина жоиздир: биринчиси, хун тўловчига, иккинчиси, оғир қарздорга, учинчиси, мискин қошшоқ кишига
- Экмоқ ниятида қўлингизда кўчат турган пайтда бехосдан қиёмат қойим бўлиб қолиши аниқ бўлганидан хам улгурсангиз уни экиб қўйинг.
- Кимки хаётда тежамкор бўлса, зинхор қошшоқликка тушмайди.
- Пора берувчи хам, уни олувчи хам дўзахга махкумдир
- Илмга нисбатан гўё чўпон каби посбон бўлинглар, лекин илмни фақат ривоят қилувчи бўлманглар.
Марказий Осиё донишмандларидан Ат-Термизий, Ал-Бухорийларнинг тўплаган хадиси шарифлари ислом оламида энг ишончли хисобланади.
- ^ Ал-Марғинонийнинг Ал-Хидоя китобидаги иқтисодий ғоялар.
Иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари ислом таълимотидаги фикхнинг таркибий қисмини ташкил қилади. ватандошимиз марғилонийнинг “Ал Ҳидоя” асари шулар жумласидандир.
Бурхониддин ал-Марғилонийнинг тўлиқ исми Али Ибн Бакр Ибн Абдул Жалил ал – Фарғоний ар – Риштоний ал-Марғилоний бўлиб 1115-1197 йиллари яшаб ижод қилган.
“Ал -Хидоя” китоби 1994 йилда профессор А.Х. Саидовнинг изохи билан нашр этилган. Китоб тўрт жилддан иборат бўлиб унинг 2-4 жилдларида иқтисодий масалалар тахлил қилинган. Жумладан 2-жилдда-қуллар муаммолари, шерикчилик ва вакф мулки каби масалалар ёритилган.
3-жилдда – олди-сотди, пул муаммолари, кафолат, бир ишда пул билан шерик бўлиш, пулни сақлашга бериш, қарз бериш, ижара, хомийлик каби масалалар ёритилган.
4-жилдда – мерос тақсимлаш, дехқончилик ва боғдорчилик хусусида шартнома, ташландиқ ва қуруқ ерларни ўзлаштириш, овчилик, гаровга қўйиш, хун хақи тўлаш каби масалалар ёритиб берилган. Кишилар ўртасидаги иқтисодий муносабатларда, айниқса тижорат ишларида адолат, тўғрилик, халоллик, инсонпарварлик қоидаларига риоя қилиш нихоятда зарур эканлиги таъкидланади.
“Ал - Хидоя” асарида солиққа тортиш, унинг миқдорини белгилаш масалаларига кенг ўрин берилган. Китобда даромаднинг қирқдан бир қисми (2,5%) хисобидан закот тўланиши керак. Чорвачиликда 40 эчкидан биттаси закот хисобида берилади, мол сони кам бўлса олинмайди. Шунингдек закот тўлашда бир ёшдан кичик қўзилар ҳисобга киритилмайди. Хар бир отдан бир динор ёки от бахосининг 9 фоизи миқдорида, эшак, хачир ва бошқа ишчи хайвонлардан (хукиз, туя) тўлов олинмайди. Агар улар олди-сотди муомаласида бўлса закот берилиши шарт. Бир ёшга тўлмаган эчки, бузоқ ва бўтолоқлар хам умумий ҳисобга киритилмайди, аммо 25 та туядан биттаси, 66тадан бошлаб иккита, 145 тадан ортиғидан учта туя закот хисобига берилиши керак. Мол эгаси закотни натура ўрнига унинг бахосига тенг пул шаклида тўлаши хам мумкинлиги кўрсатилади. Закот йиғувчи натурада ўртача молни ёки унинг нархи даражасидаги пулни олиши шарт эканлиги таъкидланади.
Кумуш нарсалардан олинадиган закотда ўртача солиқ олиниши мумкин бўлган миқдор 200 дирхам деб белгиланган, бундан 2,5 % (5 дирхам) закот олинади. Агар кумуш миқдори 200дирхамдан ортиқ бўлса, хар қўшимча 40 дирхамдан яна закот берилади.
Олтиннинг 20 мисқалигача (бир мискал 4,5 грамм закот олинмайди, 20 мисколидан ярим мисқал (2,5 %) закот тўланади. 20 мисқалдан ортиқ хар 4 мисқалдан 2 карат (яъни 12дан 1 унция) закот берилиши керак.
Шахсий, хусусий мулк хисоб-китоби кумуш ёки унинг эквавалентига қараб белгиланади.
Топилган кон хазина учун бешдан бир (20 фоиз) закот олиниши лозим. Қимматбахо тошлардан закот тўланмайди. Чунки тошлар табиат иноми бўлиб улар закотдан мустаснадир.
Табиий (ёмғир, қор суви билан) суғориладиган ерлардаги хосилнинг ўндан бири (10 фоизи) ушр шаклида олинади.
Сунъий суғориладиган ерлар ҳисобидан ушрнинг ярми (50% ёки умумий хосилнинг 5 %) миқдорида солиқ тўланади.
Бурхониддин ал –Марғиноний ўз асарида закотни тақсимлаш қонун-қоидаларини хам баён этади. Ахолининг айрим тоифа вакиллари: факир, мискин, закот йиғувчилар, қарздорлар йиғилган закотдан фойдаланиш имкониятларига эгалиги хақида хам қимматли фикрлар билдирган.
Ислом дунёқарашларига мос равишда пайдо бўлган тафаккур тараққиётининг мухим йўналишларидан бири тасаввуф, яъни суфийлик таълимоти хисобланади.
Бу таълимот инсониятни маърифатга, инсоф ва адолатга ундашни, умуминсоний қадриятларни эъзозлашни тарғиб қилади. Нафс, хирс, бойлик барча ёмон хислатларга қарши кураш тасаввуфнинг мағзи хисобланиб унинг мақсади эса комил инсонни тарбиялашдан иборат.
Бу таълимот вакиллари жумласига Ахмад Яссовий, Сулайман Бокирғоний, Нажмиддин Кубро ва Бахоуддин Нақшбандлар киради.
- ^ Халқ оғзаки ижодидаги иқтисодий фикрлар.
Ўзбек халки иқтисодий тафаккурининг ривожланишидаги мухим манбаълардан бири халқ оғзаки ижоди намуналари хисобланади. Булар жумласига достонлар, халқ мақоллари ва маталлари қўшиқлар киради.
Халқ оғзаки ижодининг мақол ва маталлари жанрида меҳнат ва хунар, халол мехнат билан топилган бойлик масалалари улуғлаш каби халқнинг кўп минг йиллик иқтисодий ғоя ва қарашлари тўпланган ва ўз аксини топган. Масалан “Мехнат, мехнатнинг таги-рохат”, “Хунар чашма эрур, олтин эса шабнам” муомила сохаси бўйича, “Пул пулни топар, йўл йўлни топар”, “Савдо-сақол сийпалагунча”, дехқончилик ва чорвачилик ахоли моддий эхтиёжларини қондиришда бош манба эканлиги борасида “Дехқон дон ичар, элга ризқ йўлини очар”, “Дехқон экканини ейди, чўпон-боққанини”, мехнат тақсимоти ва касбий ихтисослашув борасида “Куш сўйса хам қассоб сўйсин”, “Ишни истаганча эмас, билганга топшир”, меъёрий нафлилик борасида, асалнинг хам ширин, тежамкорлик, режалилик, тадбиркор учун зарур бўлган таваккалчилик борасида, тома-тома кўл бўлур, томмай қолса чўл бўлур, “Режали тўй тарқамас”, “Ўйчи ўйлагунча таваккалчи ишини битирибди”, нархнинг либераллаштиришнинг аҳамияти борасида, “Бўйнидан боғланган ит овга ярамас”, “Туя бир танга, қони бир танга, туя минг танга, мана минг танга”, интеграция борасида “Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар”, “Бўлинганни бўри ер, айрилганни айиқ” ва ҳаказолар.
- Ислом таълимоти асосидаги иқтисодий муносабатлар бу муносабатларнинг негизини закот ва жузъя тўловлари билан боғлиқ масалалар ташкил этади. Бундай иқтисодий масалалар одиллик ва халоллик билан хал қиланмаса жамиятда турли низолар, урушлар келиб чиқиши мумкин эканлиги достонда баён этилади.
- Мехнат тақсимотининг ривожланганлик даражаси достондан кўринадики ўша даврга келиб чорвачилик тармоғи қўнғирот эли ихтисослашувининг кўрсаткичидир.
- Товар-пул ва молия тизими муносабатлари. Достонда келтирилишича, қўнғиротликларнинг товар-пул муносабатларида натура тўловлари устуворлиги намоён бўлади. Солиқларнинг манбаи бир томондан ер солиғи бўлса иккинчи томондан эса савдо карвонлари ва ички бозордан олинадиган йиғимлар бўлган.
Иқтисодий ғояларнинг халқ оғзаки ижодидаги яна бир жанри-достонлардир. Жумладан, “Гўрўғли” достонида дехқонлар янги ерлар очиш учун отлангани баён этилди. Хунарига мохир инсонлар улуғланади. Достонда иқтисодиётга доир солиқчи, пулчи каби касб эгалари, бож, солиқ каби тўловлар тилга олинади.
Шунингдек достонда олди-бердида қўлланиладиган ўлчов бирликлари хам келтирилди. Жумладан, мисқол-5грамм, чойраки-0,25 килограмм, нимчаки-0,5 килограмм, нимкурд-1 килограмм.
- ^ X-XII асрлардаги Ўрта Осиё мутафаккирлари ижодида иқтисодий ғоялар.
X-XII асрларга келиб Ўрта Осиё илғор ижтимоий тафаккурнинг Шарқдаги йирик марказларидан бирига айланди. Ўрта Осиё Европани Осиё билан боғловчи йирик моддий, маданий ва савдо маркази бўлиб қолди ва бир-биридан минглаб чақирим узоқликдаги давлатлар, халқлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни шакллантирди.
Давлатлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни тўғри ташкил қилмоқ талаб эхтиёжларни, таклиф имкониятларини, товарлар турларини, нималар олиб бориш керак нималар олиб келмоқ керак деган саволларга аниқ, жавоблар бўлиши хаётий заруриятга айланди.
Айнан шу даврда бутун дунёга танилган Ал-Фарғоний, Ал-Хоразмий, Фаробий, Беруний Ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Низом – ул Мулк ва бошқа кўплаб мутафаккирлар яшаб ижод қилишди ва уларнинг асарларида юқорида айтилган хаётий заруриятга айланган масалалар иқтисодий ғоялар шаклида аксини топган.
- ^ Абу Носир Ибн Мухаммад Фаробийнинг иқтисодий қарашлари.
Шарқнинг Аристотелдан кейинги “Муаллимас соний”, “Иккинчи муаллим”и номи билан машхур бўлган Фаробий Арис дарёси Сирдарёга қуйиладиган жойда Шош хозирги Тошкентдан 200-260 км ижтимоий ғарбда жойлашган Фароб (Ўтрок) деб номланувчи жойда туғилган. У Бухоро ва Самарқандда таълим олган. Боғдодда ўқишни давом эттирган, Дамашқда яшаган ва шу ерда вафот этган.
- Жамият шаклланиши ва унинг ривожланишида моддий эхтиёжларнинг аҳамияти ҳақидаги таълимоти.
- Иқтисодиёт фанида мухим бўлган “Эхтиёж”нинг тарифланиши.
- Моддий бойликлар яратишда мехнатнинг ва мехнат қуролларининг ўрнини аниқлаб берилиши.
- “Мехнат тақсимоти” масаласининг мазмун моҳияти ва унинг ишлаб чиқаришни ривожлантиришдаги роли, аҳамиятининг очиб берилиши.
X асрдаги Фаробийнинг мехнат тақсимоти тўғрисидаги ғояси XVIII асрнинг таниқли иқтисодчиси А.Смит таълимсотининг асоси бўлиб хизмат қилди.
5. Мулк ва ноз-неъматларни тақсимлаш ва уни хисоблаш тартиби тўғрисидаги ғоялари.
- Донишманд хикматларида инсон фазилатлари бахти, ютуқлари ва обрў-эътибори машаққатли мехнати ва ирода йўли билан рўёбга чиқиши қайд этилади.
- Халқлар бахти улар ўртасидаги ўзаро ёрдам муносабатларига боғлиқ эканлиги, агар дунёдаги барча халқлар унга амал қилса бутун ер юзи бахтли бўлишлилиги мумкинлиги ғоялари илгари сурилади. Алломанинг бу ғояси бугунги кун учун хам ўта долзарбдир.
- Рахбарларга хос бўлган (иқтисодиётга масъул бўлган рахбарларга хам тааллуқли) фазилатлар тўғрисидаги қарашлари.
- ^ Ибн Сино талқинидаги иқтисодий қарашлар.
Ибн Сино (980-1037 йилларда яшаб ижод қилган) томонидан жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий хаёти учун нихоятда зарур бўлган катта илмий мерос қолдирилган. Унинг ёзган асарларининг сони 280 тадан ортиқ бўлиб улардан 40тадан ортиғи тиббиётга оид, 30 тага яқини турли табиий фанларга, 3 таси мусиқага, 185таси фалсафа, мантиқ, психология, теология ахлоқ ва бошқа ижтимоий-сиёсий масалаларга бағишланган. Бизгача шулардан 160тага яқини етиб келган. Алломамизни хурматлаб “ШАйх ур-раис” деб атаганлар.
Ибн Синонинг иқтисодиётга бағишланган алохида мустақил асари бўлмаса хам унинг тиббиётга оид асарларида иқтисодиёт билан боғлиқ мухим ғоялари илгари сурилган. Жумладан, иқтисодиёт фанида мухим бўлган асосий тушунчалардан бири бўлган “Эхтиёж”ни таърифлаб беради.
Айтадиларки, “Хайвон табиат нематларига қаноат қилади, одамларга эса табиат нематлари камлик қилади. (уларнинг эхтиёжи кенг, чексиз демокчи), у овқат, кийим-кечак ва уй жойга эхтиёж сезади”
Мехнатнинг инсон хаётидаги ўрни ахамияти борасидаги фикрларини баён қилиб шундай дейди “Хайвон табиат неъматларини ўзлаштириб олади, одам эса ўз мехнати билан ўзига овқат, кийим, турар жой яратади. Шу мақсадда инсон дехқончилик ва хунармандчилик билан шуғулланиши керак”. Бундан яна бир хулоса келиб чиқадики, шу давр учун дехқончилик ва хунармандчилик сохаси жамият яшаши учун зарур бўлган бойликларни яратишда мухим ўрин эгаллаган.
Олим асарларида эхтиёжларнинг юқорироқ, қондирилишини таъминлашда ўзаро ёрдам, дўстлик ва хамкорлик масалаларига катта ўрин берилади.
Ибн Сино асарларида иқтисодиётда инсон омилининг ахамияти катта эканлигини таъкидловчи фикрлар хам баён қилинади. У инсонларнинг кундалик фойдали амалий ишларини улуғлайди, ахлоқий муносабатларда камтарлик, иззат-хурмат, жасурлик, айниқса, тўғрилик, софдиллик каби хулқий қоидаларга эътибор беради. Яхши хулк билан иқтисодиёт ўртасида бевосита боғлиқлик бор эканлигини “Уй-жой тутиш тадбири” асарида кўрсатиб беради.
Ибн Сино бобомизнинг иқтисодий ғоялари мусулмончиликка боғлаб хам талқин қилинади. Асарларида дунёда одамларнинг иши фақат тоат-ибодат қилиш, рўза тутиш, куръон ўқишдангина иборат эмас балки уларнинг фан, маърифат байроғини кўтариб, фойдали (савобли) ишлар қилишлари улуғланади. У билимларни эгалласа, ўшандагина хақиқий мусулмон бўла олади, деб таъкидланади.
- ^ Берунийнинг иқтисодий ғоялари.
Буюк қомусий олим Абу Райхон Беруний 973-1048 йилларда яшаб ижод қилган ва 150 дан ортиқ асарлар яратган.
Олим яшаган давр учун ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқнинг сезиларли даражада ривожланганлиги, кенгайганлиги, суғорма дехқончиликнинг ривожланганлиги хос эди. Унинг иқтисодий қарашларида айнан шу масалалар, уларнинг ечими билан боғлиқ фикрлар ўз аксини топди. Беруний бобомиз асарларида кишиларнинг меҳнат ва хунарга бўлган муносабатлари уйғунлашиб кетган. Унинг фикрига кўра, кишилар ўзларининг турли-туман эхтиёжларини қондириш учун уюшган холда ишламоқлари керак. Яъни иқтисодий муносабатларга киришмоқлари зарур. Олимнинг иқтисодий қарашларидаги энг мухим ғоя шуки, жамият унинг хар бир аъзоси яшаши учун барча зарур, қимматли нарсалар инсон меҳнати, ақлий ва жисмоний махорати билан яратилади деб таъкидланишидир.
Бу ғоядаги энг мухим, айниқса ёшлар тарбияси учун, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган масала, инсоннинг қадр- қиммати, жамиятдаги ўрни мавқеи унинг авлод-аждодларининг ким бўлганлиги билан эмас, балки унинг мехнати, ақлий ва жисмоний махорати билан белгиланади деган фикрнинг илгари сурилишидир.
Олимнинг юқорида келтирилган фикрларидан чиқариладиган хулоса шуки, инсон ердаги бунёдкор ва яратувчи кучдир. Инсон энг аввало халол мехнати билан улуғланади, кишилик жамиятининг асл ибтидоси хам мехнатдир.
Беруний такрор ишлаб чиқариш жараёни тушунчасини хам илгари суради, унинг қайд қилишича, билимларни эгалламоқ ва хунар ўрганмоқ учун мехнат қилиш зарур, бу эса доим давом этадиган ва такомиллашиб борадиган жараёндир.
У мехнат тақсимотининг объектив заруриятдан яъни эхтиёжларнинг турли-туманлиги, хар бир эхтиёжни қондирмоқ учун маълум хажмдаги ва турдаги мехнат ажратилмоғи лозим эканлигидан келиб чиқишини кўрсатиб берди.
Кишиларнинг илим олиш, ўқиш учун сарфлайдиган мехнати жамият тараққиётида энг мухим аҳамиятга эга эканлиги исботлаб берилади. Олимларнинг мехнатини кадрлаш турли илмларнинг кўпайишига олиб келишини таъкидлайди.
Олим ва мутахассисларнинг мехнати давлат, жамият томонидан рағбатлантирилиб турилиши ўта мухим, фойдали эканлиги алоҳида таъкидланади. Яъни манфаатдорлик тамойили илгари сурилади.
Иш хаки борасида хам қимматли ғояларни илгари суриб унинг миқдори самарадорлик билан бевосита боғланади.
Беруний бобомиз жамиятда сарфланган умумий меҳнатда моддий неъматлар яратиш учун сарфланган меҳнат жамиятнинг асосини ташкил қилишлигини кўрсатиб берди. Хақиқатдан хам моддий неъматлар доимо кишиларнинг кундалик бирламчи эхтиёжларини қондиришга хизмат қилиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Бугунги кунда мамлакатимиз индустриал-агрор мамлакат бўлиб кундалик хаётий эхтиёжлар учун зурур бўлган моддий неъматлар салмоқли қисми қишлоқ хўжалигида сарф қилинган меҳнат эвазига яратилади.(ЯИМнинг 18 %) шундай экан бобомизнинг ғоялари ёшларнинг қишлоқ хўжалиги меҳнатига бўлган муносабатини шакллантиришда хам мухим аҳамиятга эга.
Берунийнинг иқтисодий ғояларида меҳнатнинг ихтиёрийлиги, эркинлиги масаласига эътибор қаратилиб озод, эркин, ўз хохиш-иродаси асосида қилинган меҳнатнинг самараси юқори бўлиши таъкидланади.
Шунингдек бозор иқтисодиётининг энг мухим тамойилларидан бири бўлган танлаш ва тадбиркорлик эркинлиги масаласи илгари сурилади.
Алломамизнинг иқтисодий ғояларидан фойдаланиш ёшларнинг билим-илм олишга интилишини кучайтириш, меҳнатга бўлган муносабатини талаб даражасида шакллантириш, умуман уларни комил инсон қилиб тарбиялашда мухим аҳамият касб этади.
- Юсуф Хос Хожиб асарларида иқтисодий ғоялар.
Ўз даврининг барча билимларини эгаллаган, араб ва форсий тиллари хамда ундаги адабиётларни пухта эгаллаган, атоқли давлат арбоби, илк туркий достоннавис Юсуф Хос Хожиб 1020 йилда қорахонийларнинг марказий шаҳарларидан бири Боласоғунда туғилади.
Алломанинг бизгача турк тилида ёзилган “Кутудгу билиг” (Қутга, яъни бахт-саодатга эриштирувчи билим) номли биттагина асари етиб келган. Бу асар Қорахонийлар хукмдори Табғочхон Буғрохонга тақдим этилади. Хон Юсуфга “Хос Хожибга” (эшик оғаси) деган мартабани инъом этади. Бу фалсафий дидактик асарда давлат тузиш, уни мустаҳкамлаш, бошқариш, ривожлантириш, касб-хунар эгаллаш, давлатнинг ўз халқига муносабати, ғамхўрлиги ва бошқа кўплаб хаётий масалалар ўз аксини топган. Китобда берилган ғоялар ўз вақти учун хам, хозирги давр учун хам нихоятда қимматлидир.
Юсуф Хос Хожибнинг бу китобида иқтисодиёт масалалари бўйича давлат ва раият муносабатлари синчиклаб ўрганилган. Донишманд кишиларнинг ўз эзгу ниятларига фақат тоат-ибодат билан эриша олмаслигини бунинг учун кўплаб эзгу ишлар қилиши, фойдали фаолият кўрсатиши керак эканлигини таъкидлайди.
XVIII асрда яшаб ижод қилган таниқли иқтисодчи олим Адам Смитнинг мамлакатни иқтисодий бухронлардан чиқариш борасидаги таълимотида кўрсатилган уч нарса: 1. Тинчлик осайишталик; 2. Меъёрий солиқлар; 3. Иқтисодий эркин фаолият юритиш имконияти талаб этилиши масаласи ғояси бизнинг мутафаккиримиз томонидан ундан етти аср аввал баён этилган эди.
Бобомизнинг пулнинг қадрли бўлиши ҳақидаги ғояси инфляция муоммаси бахоларнинг барқарорлиги билан боғлиқдир. Бу эса ўз навбатида инқирозсиз иқтисодиёт ва эркин муомаладаги валюта масалалари билан боғлиқдир.
Хусусий мулк ҳуқуқини таъминлаш борасидаги ғояларида мулк бозор муносабатларининг бош унсури мулкка эгалик қилиш тараққиётнинг омили эканлиги қайд этилади.
Иқтисодиёт учун ташқи иқтисодий алоқаларнинг зарурлиги, аҳамияти уни қўллаб-қувватлашнинг мухимлиги, унинг йўлларини ўғрилардан мухофаза қилиш борасидаги фиркларида ўз аксини топган.
Шунингдек мутафаккир томонидан деҳқон, чорвадор оддий мехнаткаш ахли тўғрисида нодир фикрлар билдирилади. “Булар билан яқин бўлган хамиша, томоқ ташвишини билмасдан яшайди” дейди.
Хукмдорларнинг фаолияти мезонлари хақида тўҳталиб шундай дейди: “Вазир кўзининг тўқ бўлиши уни хар хил мол-мулк олдида сукланишдан асрайди”
Кўзи оч одам бор оламни еса хам тўймайди.
Айниқса, билим ва ақл – идрокка, шу соха сохибларига катта эътибор берилади. “Одамзод наслининг улуғлиги билимдан. У ақл-идрок туфайли не-не тугунларни ечишга қодир” деб таъкидлайди аллома.
Ақл-идрок эгаларининг нафи хар доим кўпчиликка тегиб туради. Билим эгалари эса элга азиз бўлади, хурмат қозонади. Бутун ишлар ўқув-идрок билан амалга ошади. Барча мураккаб ишлар билим билан хал этилади деган алломамиз ғоялари ёшларни билим олишга, илмли бўлишга, мамлакатимиз иқтисодий хаётида фаол иштирок этишга ундайди. Демак, олиму-фузола, давлат арбоблария-улома аждодларимиз таълимотларини, ғояларини ўрганиш бугунги комил инсон тарбиясида салмоқли аҳамиятга эга бўлган долзарб масалалардан биридир.
^ 6. Амир Темур давридаги иқтисодий ғоялар ва уларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши.
Амир Темур бобомизнинг тарих олдидаги буюк хизмати феодол тарқоқликка барҳам бериб марказлашган давлатни барпо қилиши ва шу асосда ижтимоий-иқтисодий тарққиётни таъминлаш учун кенг имкониятларни очиб берганлигидадир. Тўғри танланган иқтисодий ғоялар ва шу асосда шаклланган иқтисодий сиёсат мамлакат иқтисодиётининг барча соҳаларида катта ютуқларни қўлга киритиш имконини берди. Амир Темур ўзи тузган давлат ва унинг иқтисодиётини бошқаришнинг ўзига хос мактабини яратган. Давлатни бошқаришда девони бузург ( бош вазир) ва вилоятлардаги Девон деб аталувчи бошқармалар мухим рол ўйнаганлар. Давлатни идора қилиш учун тўртта вазирлик ташкил қилинган Вазирлар Девонбегига бўйсунганлар. Мамлакатнинг ижтимоий – иқтисодий хаётини сохалар бўйича вазирлар бошқарганлар.
Амир Темур савдода халоллик тамойилига амал қилишни қаттиқ талаб қилган. Тошу-тарозу тўғрилиги, одил бахо текширилиб турилган. Савдогарларга олиб келинган мол устига 10 % нарх қўшиш мумкин бўлган.
Шунингдек Англия ва Фарангстон қироллари билан келишиб ташқи савдони ривожлантирди. Марказий Осиё орқали ўтадиган Буюк Ипак йўлида савдо карвонларининг хавфсиз харакатини таъминлаш ишларига катта эътибор қаратди, карвонсаройлар, савдо расталари қурдирди.
- Суюрғал ерлар. Давлат томонидан вақф ерлар ва вакф этилган бошқа мулкнинг хисоб-китобини юритувчи мансабдор шахслар ва арбобларга ажратиб берилган, авлоддан авлодга ўтиш ҳуқуқи бўлган ерлар. Бундай ер эгалари марказий хазинага тўланадиган солиқдан озод қилинган, улар дехқонларни ўз ерларида ишлатиб, ер солиғи –хирож олганлар.
- Тархон ерлар. Одамларга бирон-бир хизмати учун хусусий мулк қилиб берилган ерлар.
- Ушр ерлар. Саййид ва хўжаларга мансуб ерлар бўлиб бу ерлардан олинган хосилнинг ўндан бири давлатга берилган.
- Вакф ерлар- масжид, мадраса, хонақох, қабристон ва шу сингари жойларга доир ерлар. Вакфда ер шу худудда мавжуд бўлган барча бойликлари, сувлари, бозорлари, қулларию-пуллари барчаси билан ином этилган. Бунинг мисоли Амир Темурнинг Ахмад Яссавий учун қурдирган вакфномасидир.
- Аскарларга ва уларнинг рахбарларига берилган ерлар.
- Амир Темурнинг ерларни ўзлаштириш, обод қилиш, ер ости сувларини тортиб чиқариш, боғ яратиш асосида янги ташкил топган хўжаликларга берган имтиёзлари, эътиборга лойик. Чунки бундай хўжаликлардан биринчи йили хеч нарса олинмаган (солиққа тортилмаган), иккинчи йили раият ўз розилиги билан берганини олган. Учунчи йилдагина улардан солиқ қонун-қоидалари асосида Хирож йиғилган. Амир Темур салтанатида ўзига хос тақсимот тизими шакллантирилган. Жумладан маош миқдори масъулият даражаси, ишнинг натижаси, мамлакатнинг ижтимоий- иқтисодий ривожига таъсири, мамлакат хавфсизлигини таъминлашдаги аҳамиятига қараб белгиланган. Масалан, оддий сипохийнинг маоши (агар ўз вазифасини яхши бажарса) минган отининг бахосига тенг бўлган. Баходирларнинг маоши икки от бахосидан тўрт от бахосига, ўнбошиларники оддий сипохийлардан ўн баробар, юзбошиларники ўнбошиларникага нисбатан икки баробар, мингбошиларники эса юзбошиларникига нисбатан уч баробарга кўп бўлган. Бош амир маоши қўл остидагилардан ўн баробар, девонбеги ва вазирларнинг маошлари амирларникадан ўн баробар ортиқ бўлган ва хакоза. Бериладиган маошлар манбаълари ва қаерда берилиши аниқ белгилаб қўйилган. Бу борадаги барча хисоб-китоблар, маълумотлар Девонбеги ва вазирлар томонидан олиб борилган ва Амир Темурга етказиб турганлар.
Амир Темур давлатнинг барча фуқароларини фойдали иш билан шуғулланишга даъват қилган, давлатда гадойлар бўлмаслиги керак деган қоидага амал қилган.
Гадойларнинг барчаси тўпланиб уларга бир йилга етарли емиш, кийим-кечак берилган ва фойдали иш билан шуғулланишга жалб этилган. Агар шу даврдан кейин хам ўзига яраша иш топиб гадойликни тарк қилмаса улар қул қилиб сотилган ёки мамлакатдан чиқарилиб юборилган. Демак мамлакатда фуқароларнинг ижтимоий химояси хам назарда тутилган, ялковларга қарши жазо-чоралари хам белгиланган.
Сохибқирон бобомизнинг давлат ва иқтисодиёт соҳасидаги асосий фикрлари “Темур тузуклари”да тўла баён қилинган
^ 7. Мирза Улуғбек давридаги иқтисодий ислохатлар.
Амир Темурдан кейин мамлакат иқтисодиётининг ривожи Мирзо Улуғбек томонидан ўтказилган иқтисодий ислохатлар билан боғлиқ бўлди. Дастлаб у пулнинг кадр-қийматини ошириш учун харакат қилди. Чунки пул пайдо бўлиши билан жамиятдаги, хусусан иқтисодиёт сохасидаги хатти-харакатнинг бошланғич нуқтасига айланди. Пулнинг қадр-қийматининг юқори бўлиши нафақат мамлакат ички иқтисодий хаётида балки мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатларининг ривожланишида мухим аҳамиятга эга. Шу сабабли Улуғбек енгил вазнда зарб қилинган ва муомалада юрган барча чақаларни ман қилиб уларни янги зарб қилинган мис пулларга алмаштирди.
Ички савдонинг майда мис пулларга бўлган талабини тезда қондириш мақсадида бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг турли шахарларида Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Тошкент, Шоҳрухия ва Андижонда зарбхоналар ташкил этилди. Шу асосда эски чакалар тез фурсатда янги пуллларга алмаштирилди.
Кейинчалик мис пуллар зарбини марказлаштириш мақсадида Бухоро зарбхонаси сақлаб қолиниб бошқалари тугатилди.
Янги мис фулуслар халқ орасида “Фулуси адлия”, яъни адолатли чака номи билан шухрат қозонди.
Ўрта асрлар шароитида ички чакана савдо-пул муносабатларидаги танқисликни фулуснинг вазни ва қийматини ошириш йўли билан хал қилиниши ўта нодир ва мухим воқеа бўлиб хисобланади.
Давлатнинг ташқи савдодан келадиган даромадини кўпайтириш мақсадида “Тамға” божи оширилди, хозирги кунда ташқи савдодаги бундай сиёсатни “Протекионизм” сиёсати дейилади.
Улуғбек хукмронлиги даврида солиқ меёрига катта эътибор берилган.чунки солиқ йиғими қанча юқори бўлса, ишлаб чиқарувчилар манфаатдорлиги пастдир аммо солиқнинг пастлиги ахолига қулай бўлагни билан, давлатнинг бошқарув, мудофаа ва бошқа мақсадларига доимо тўғри келавермай ди.
- Саратон (июн-июл)
- Сумбула мезон (август)
- Кавс (ноябр)
Улуғбек давридаги давлат хаётидаги шу жумладан иқтисодиёт сохасидаги ислоҳотлар товар пул муносабатлари ривожига, иқтисодиётни барқарорлаштиришга катта имкониятлар яратиб берди.
^ 8. Алишер Навоий асарларидаги иқтисодий ғояларнинг моҳияти.
Шоирлар султони ва давлат арбоби Алишер Навоий 1441-1501 йилларда яшаб ижод қилди. У ўз даврининг сиёсий ва иқтисодий ахволини яхшилаш, мамлакатнинг иқтисодий қудратини кўтариш борасида кўплаб фикр ва ғоялар берди ва уларни хаётга тадбиқ этишга катта хисса қўшди.
Навоийнинг дастлабки ижтимоий-иқтисодий фикрлари “Хилолия” асарида баён қилинган “Хилолия” асари Хусайн Бойкаронинг тахтга келишига бағишланган. “Хилол” сўзи уч кунлик ой деган маънони билдиради. Демак уч кунлик ой чиқди у тўлишиб зулмат қоронғулигини ёзитади. Шунингдек Хусайн Бойкаронинг тахтга ўтириши хам мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий социол-сиёсий ва маданий-оқартув сохаларида юксак ўзгаришларга олиб келади деб умид қилади. Демак Навоий бобомиз тарихда шахснинг роли масаласига, жумладан мамлакат иқтисодий ахволи кўп жихатдан мамлакат рахбарининг идроки, қобилиятига боғлиқ эканлигига алохида эътибор қаратади.
А.Навоий иқтисодий ривожланиш омиллари тўғрисида фикр билдириб, Марказий Осиё шароитида ирригацион иншоатлар бу борадаги асосий омиллардан бири эканлигини таъкидлайди. А.Навоий бобомизнинг бевосита рахномалигида 70дан ортиқ каналлар ва ариқлар қозилди. Асосий ишлаб чиқариш воситаси ер эканлиги уни кенгайтириш ва махсулдорлигини ошириш мухим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланади.
Навоий бойлик топиш йўллари ва ундан фойдаланиш борасида ўз фикрларини билдиради унинг фикрича бойлик икки йўл билан ўз мехнати ва ўғирлик, таъмагирлик шунингдек зўрлик хисобига топилиши мумкинлигини билдиради. Топилган ва тўпланган бойликни тақсимлаш борасида фикр юритиб уни уч қисмга ажратади. Биринчи қисми кетган харажатларни қоплашга, иккинчи қисми ўзининг ва оиласининг эхтиёжларига, учунчи қисмини эса ахолининг ижтимоий манфаатлари учун сарфлашга. Бойликнинг бундай тақсимланишини 1482 йилда ёзилган “Вақфия” асарида шахсан ўзининг ерларидан олинган даромад ва унинг тақсимланиши мисолида кўрсатиб беради.
Ўғирлик, таъмагирлик, зўрлик хисобига бойлик орттираётганларга нафрат билан қараб уларни жамият хисобига яшаётган паразит катламлар деб атайди.
1500 йилда ёзилган “Махбуб-ул-қулуб” асарида Навоийнинг иқтисодий фикрлари мужассамлангандир. Жумладан, асарнинг биринчи қисмида жамиятни социал табақаларга бўлиб табақалар ва касбларга характеристика беради. Иккинчи ва учинчи қисмида эса яхши феъллар ва ёмон хислатлар тўғрисида маъмумот беради. Дехқонлар, хунармандлар ва чет эл билан алоқаси бор савдогарлар жамият бойлигини яратиш ва кўпайтиришда мухим ўрин тутишини таъкидлайди. Жумладан, деҳқоннинг ишлаб чиқариш жараёнидаги роли борасида А.Навоий шундай фикр билдиради: “Дон сотувчи деҳқон ерни ёриш билан ризқ йўлини очувчидир”. Дехқон ишлаб чиқарувчи кучларни (ишчи кучи, меҳнат қуроллари, меҳнат предметлари) ташкил қилувчи унсурларнинг энг асосийси эканлиги тўғрисида фикр юритади.
А.Навоий ишлаб чиқариш муносабатларини эътироф этиб шундай фикр билдиради. Дехқон мехнатининг махсулини новвой, унфуруш, қўшчи ва ўроқчи, машоқчи ва бошқалар орзиқиб кутади. Шу билан бирга деҳқон хам уларга, уларнинг мехнатига хамохангдир. Демак улар ўзаро ишлаб чиқариш муносабатларига киришадилар.
Жамиятнинг моддий неъматлар ишлаб чиқаришда иштирок қилмайдиган аъзоларининг эхтиёжини қондириш учун керак бўлган махсулот деҳқонларнинг ўз эхтиёжларидан ортиқча ишлаб чиқарган қўшимча махсулоти эканлиги тўғрисидаги фикри физиократларнинг қўшимча махсулот фақат қишлоқ хўжалигида яратилади деган хулосасига асос яратиб берди.
А.Навоий мамлакат иқтисодий хаётида савдо ва савдогарлар табакаси ўрнини кўрсатиб беради. У савдогарларнинг икки гурухини фарқлайди. Биринчи гурухга чет эл билан савдо-сотиқ алоқаларини олиб борувчи савдогарларни киритади. Бу гурухга кирувчи савдогарларнинг фаолиятига ижобий баҳо беради. Иккинчи гурухга, мамлакат ичкарисидаги олиб сотарларни киритади ва уларга танқидий кўз билан қарайди. Чунки улар ўз манфаатларига хизмат қилиб бошқалар хисобига яшайди, уларнинг турган битгани зарардир дейди. Чунки уларнинг асосий мақсади фойда олиш ва ўз бойлигини кўпайтиришдир. Бири юз бўлишдан бошида савдо тўла, бўзи шойи бўлишдан кўнглида истак кўп. “Шахар олиб сотарлари хиёнатчи, ўзига фойда ва бошқаларга қахат истовчи, унинг фойдаси халққа зиён, арзон олиб қиммат сотиш унинг орзуси, олишда шойини бўз дейди, сотишда бўзини мақтаб шойи дейди”. Молини товар ўрнида ўтказа олса, тўхтатиб туриш йўқ. Дўконида инсофдан бошқа барча мол мавжуддир дейди. А.Навоий бобомиз (А.Навоий асарлар тўплами. XII том, 199 бет)
А.Навойининг “Махбуб ул-қулуб” ва “Хатам Тойий” асарларида савдо-сотиқ, яъни айрбошлаш жараёнининг икки йўналиши фарқланади. Биринчиси, “Товар-пул-товар” сотишдан мақсад истеъмол махсулотлари сотиб олиш, истеъмол қийматини қўлга киритиш. Иккинчиси, сотишдан мақсад кўпроқ қийматга эришиш. Демак Навоийнинг бу фикрларида капиталнинг дастлабки шаклларидан бири мавжуд бўлган.
Навойи бобомиз ўз асарларида иқтисодиётнинг ривожланиши инсон маънавиятининг камолоти билан уйғунлигини такрор-такрор таъкидлайди. Жумладан, шундай дейди:
“То хирсу хавас хирмони барбод ўлмас, то нафсу хаво касри барафтод ўлмас, то жабр зулм жонига бедод ўлмас, эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас”. XIV асрда айтилган бу сўзлар аҳамияти биз яшаётган XXI аср ёшлари тарбиясида хам ўз аҳамиятини йўқотмаган десак муболаға бўлмайди.
^ 9. Бобур ва бобурийлар дақвридаги иқтисодий ғоялар.
Давлат арбоби шу билан бирга комусий олим Захириддин Мухаммад Бобур 1483-1530 йилларда яшаб хукмдорлик қилган ва ижод билан шуғулланган. У ўзининг асарлари, тўпламлари ва битикларида ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалалар тўғрисида фикрлар билдирган уларни ҳаётга тадбиқ қилиш борасида катта ишларни амалга оширган. Унинг “Бобурнома” асарида, “Мубаййин” тўпламида, “Закот тўғрисидаги катта китоб”да иқтисодга оид қарашлари ўз аксини топган. Бу асарларни ўрганиш мамлакатимизнинг бугунги хаётида рўй бераётган иқтисодий ислоҳатларни ва шу асосда юз бераётган ўзгаришларни тахлил қилиш, хулосалар чиқариш, улардан амалиётда фойдаланиш борасида янги фикрлар беради.
Бобур буюк мутафаккир ва комусий олим сифатида иқтисодий қонунларнинг моҳиятини, иқтисодиётнинг жамият ва давлат ҳаётидаги белгиловчи аҳамиятини чуқур англанган. Шу сабабли хам ўз хукмронлиги даврида долзарб ва адолатли фармонлар чиқариб, илмий жихатдан асосланган иқтисодий сиёсат юргизган, натижада давлатда осойишталик, тотувлик, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий тараққиёт қарор топган.
Бобурнинг “Мубаййин” (“қонунлар изохи”) асари тўлалигича қонунлар ва иқтисодий масалаларга бағишланган.
“Закот тўғрисидаги катта китобда” ўша даврдаги солиқ, унинг даражасини белгилаш ва турлари тўғрисидаги бугунги давр учун хам қимматли бўлган фикрлар билдирилади. Жумладан солиқни хисоблаш учун солиқ солиш объектининг “Нисоби”, яъни мол-мулкнинг закот беришга лаёқатли бўлиши учун белгиланган миқдори аниқланади, ундан кам миқдордаги мулкдан солиқ олинмайди. “Агар ердан икки хосил олсанг, хирожни хам икки марта тўла” деб ёзади Бобур.
Хирож, яъни ер солиғи икки тоифага бўлинган: муқассам ва муваззар. Биринчиси, олинган хосилнинг миқдорига боғлиқ бўлиб, учдан биридан-ярмигача тенг бўлган, иккинчиси эса, солиқ солинадиган ернинг майдонига боғлиқ равишда белгилаб олинган.
Бобур ва бобурийлар давлатида сув солиғи хам жорий этилган. Чунки лолмикор ерларга нисбатан сунъий суғориладиган ерлар хосилдорлиги сезиларли даражада юқори бўлган, шу сабабли хосилнинг маълум қисми сув солиғи шаклида олинган. У суғориш даврида чиғир курганлар хосилининг ўндан бирининг ярмига яъни олинган хосилнинг 5%га тенг бўлган.
Бу даврдаги солиқ ва бошқа йиғимлар тўлалигича Исломий шариатларга тўла риоя қилинган холда олинган Қурони Карим, мухтасар, Хидоя ва бошқа манбаъларда мол-мулкнинг закот беришга лаёқатли бўлиши учун белгилаб қўйилган миқдоридан ихтиёрий равишда мискинларга бериладиган қисми қатъий белгилаб қўйилган. Жумладан, боқиладиган моллар яъни эчки, туя, сигир, отлардан, хусусан қўйлардан, солиқ қўйидагича олинган: 40 қўйдан битта (2,5%) 20тасидан иккита, 201дан бошлаб учта, 400дан ортиқ бўлса хар 100 қўйдан биттаси закот қилиб берилган.
Ўз даврида Бобур савдогарлардан олинадиган савдо йиғимининг хам адолатли ва холисона ташкил қилинишига катта аҳамият берган. Чунки савдо қадимдан ахоли эхтиёжларининг қондирилиши ва уларнинг иқтисодиёти равноқида мухим аҳамият касб этиб келган ва хозирда хам айнан шундай.
Мусулмон савдогарларнинг савдо айланмасидан савдо йиғими 20 мисқол (4,5 грам) олтиндан 1 мисқоли миқдорида олинган. Солиқ хиссаси даромад хиссасига нисбатан камайиб борган, яъни даромад кўпайиши билан солиқ миқдори камайган натижада бойлик жамғарувчиларнинг манфаатдорлиги кучайган. Хозирги давр учун хам бундай ёндашув фойдадан хали эмас.
Чет эл савдогарларидан олинадиган йиғим агар улар ислом мамлакатларидан келган бўлсалар барча даромадларининг йиғимидан бир қисми (5%) миқдорида солиқ олинган. Мусулмон бўлмаган мамлакатлардан келган савдогарлардан олинадиган солиқ миқдори шу мамлакатларда мусулмон савдогарлардан олинадиган солиқ миқдорига тенглаштирилган. Демак жуда адолатли солиқ тизими амал қилган.
Бобур подшохлиги даврида иқтисодиётда протекционизм сиёсати қўлланилган. Яъни айрим тур (вино) махсулотларни мамлакатга киритиш таъқиқланган.
Ўз даврининг қомусий олими, буюк мутафаккир давлат арбоби бўлмиш бобокалонимиз, ватандошимиз Мирзо Бобурнинг қолдирган иқтисодий ғоялар ва иқтисодий тафаккур мероси, у юргизган иқтисодий сиёсат тизими мустақиллигимизни мустахкамлашда, бугунги курашимизда қудратли маъновий таянч бўлишга хизмат қилади.
Бобурдан кейин унинг невараси Акбаршоҳ Жалолиддин томонидан бобосининг иқтисодий сиёсати давом этдирилди. Акбаршоҳ Жалолиддин 1542 йилда туғилиб 1605 йилда вафот қилган. 1556-1605 йилларда Хиндистонда муваффақиятли подшохлик қилган. 1574 йилдан бошлаб ислохатлар ўтказган, дехқонларга ягона солиқ тартиби киритилди, ягона узунлик ва оғирлик ўлчовлари жорий қилинди. Мамлакатдаги солиқ тартиби 1601 йилда чоп этилган “Акбарнома” китобида ўз аксини топди.
Акбаршохнинг ўз хукмронлиги даврида бобоси Бобурнинг анъаналарини изчил амалга ошириб ижтимоий-иқтисодий тараққиётга, хиндлар билан мусулмонлар ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш йўлида жонбозлик кўрсатганлиги 1994 йил Тошкентда чоп қилинган “Шох Акбар ва Доно Бирбал” тўпламида ўз аксини топган. Бирбал Акбаршох давлатининг нуфузли хукмдори бўлган, бу доно ва зукко амалдорига у алохида мехр билан қараб уни хурмат қилган ва эъзозлаган. Уларнинг ўзаро иқтисодий сухбатларида инсонлардаги халоллик ва инсоф билан бирга айрим амалдорларнинг виждонсизликлари иқтисодий томондан тахлил қилинади. Феодолизм шароитида мураккаб иқтисодий муаммоларнинг ечимини топишга харакат қилинади.
Бирбалнинг “Подшохнинг беш саволи” хикоясида инсон хаёти учун зарур бўлган неъматларнинг яратилиши жараёнида иштирок этувчи омиллар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида фикр юритилади. Жумладан у шундай дейди: “Улуғ маъбуд Индирадир” унинг амири билан ёмғир ерни суғарди, буғдой унади (табиий омил) одамлар тўкин ва тўқ яшайдилар. Бузоқлар кадр-қимматлидир (моддий омил) у одамларга кўп фойда келтиради. Энг қиммат гул-пахтанинг гули (моддий омил). Ундан мато тўқийдилар. У бутун олам одамларини кийинтиради. Омочнинг тишидан улуғ (моддий омил) тиш йўқ. Чунки у ер бағрини ёради, шундан кейин дон ва сабзавот экилади, одамларни тўйдиради. Улуғ фазилат эса жасоратдир. Жасорат бу мехнатдир (инсоний омил).
Жамият ҳаёти учун зарур бўлган неъматларнинг яратилишида инсон омилининг (мехнатнинг) аҳамияти, ўрни бошқа омилларга нисбатан катта эканлиги Бирбалнинг “Инсон қўли гул” хикоясида қуйидагича талқин қилинади.
Бирбал боғбонни чақиртириб эртага боғ ва гулзорлардаги энг чиройли хамда яхши гул билан ўзинг етиштирган мевалардан олиб шохнинг хузурига борасан деб буюради.
Шох боғбондан мева ва гулларнинг нархини сўраганда, у: - Олампанох. Биз бу мўъжизаларни бунёд қилиш учун кўп вақт сарфладик. Хуллас, бу ноёб нарсалар учун минг рупий сўраймиз.
Подшо минг рупий берибди.
Бу бахога якун ясаб Бирбал қуйидагиларни айтибди:
“Сиз яқинда табиат яратган нарсаларнинг инсон қўли билан яратилганидан яхши ва қимматли эканини айтган эдингиз, мен сизга инсоннинг қўли гул эканини, унинг иқтидори яратган мўжизалари табиатникидан гўзал бўлиши мумкинлигини исботлашга ваъда берган эдим. Бугун менинг ниятим амалга ошди: Сиз миришкор боғбон яратган мевалар ва гуллар учун минг рупий тўладингиз, аммо табиийларига атиги йиғирма беш рупий бердингиз”.
Акбаршох билан Бирбал жамият бойлигини кўпайтиришда хатто инсон умрини узайтиришда мехнат мухим аҳамиятга эга эканлигини “Мехнатни қадрлаш ҳаётни сақлар” ҳикоясида қуйидагича талқин қилишади. Акбар билан Бирбал ёшлик даврларини эслаб эски уйларига боради, яхши ният билан садо дарахти тагига кўмиб қўйилган олтинни кавлаб карасалар у қандай бўлса шундайлигича турган эмиш. Эски уйларига туташ бир кулба бўлиб, унда бир кампир яшар экан қарасалар кампир хали хам хаёт, олдин қандай бўлса худди шундай кеча-кундуз қўл тегирмонини айлантириб, ўзгаларнинг донини янчиб бериб юрганмиш. Кампинрга рахми келиб унинг қолган умри рохат-фароғатда ўтсин деб топилган бойликнинг хаммасини кампирга берибди. Демак кампирнинг мехнати юқори даражада қадрланибди.
Маълум бўлишича шох Акбар ёшлик даврида кампир 160 ёшда экан, шу даврдан бери 50 йил ўтибди. Буни билган Бирбал инсон мехнатини кадрлаш унинг узоқ умр кўриш шартларидан бири эканлиги хақидаги хулосага келибди.
Бирбалнинг товар-пул муносабатлари хакида фикр юритган хикояларидан бири “Фирибгар кема эгаси” хикоясидир.
Хикояда ёзилишича, Бирбал Хиндистоннинг Бенгал вилоятидан кемада мол олиб келган савдогарнинг шикоятини эшитиб, кема эгаси беш минг рупийлик молни ўзиники қилиб олмоқчи бўлганини текширади ва унга шундай савол беради.
“Агар мевалар, зироворлар хақиқатдан сеники бўлса, уларни зарарига сотишга рози бўлармидинг?” шундан кейин савдогарга пул қайтариб берилади ва адолат тикланади. Демак савдода адолатлилик тамойили мухимлиги асосланади.
Шунингдек нархларнинг шаклланишида қилинган харажатларнинг асосий рол ўйнашига ишора қилинади.
“Тентаклар рўйхати” хикоясида Бирбал товар-пул муносабатларидаги камчиликларни (алдамчилик, муттахамлик каби) бартараф қилиш учун савдолашувчиларнинг қайси юртдан қайси шахардан эканлиги, қандай товарлар эканлиги, савдогарнинг номи аниқ бўлиши кераклигини таъкидлайди. Демак Бирбал хозирда савдода амал қилувчи, ўзаро манфаатли шартномаларга ишора қилган.
Карл Маркснинг капитал унинг фойда келтирувчи пул эканлиги, капиталнинг доимо харакатда эканлиги тўғрисидаги қарашлари XV асрдаёк Ўрта Осиё мутафакирлари, жумладан Акбаршох ва Бирбалнинг иқтисодий фикрларида ўз аксини топган. Масалан, Бирбалнинг “Хозир нима харакатда” хикоясида бу саволга давлат аёнларидан бири қуёш, иккинчиси ер, яна бири ой деб жавоб беради. Бу жавоблар Акбаршохни қаноатлантирмайди. Шунда Бирбал қуйидагича жавобни беради: “Хозир – дейди Бирбал судхўр қарзга берган пулларнинг фойдаси харакатда. Ахир бу пуллар хеч қачон тинч ётмайди. Аксинча кундан-кунга тезлиги ошиб боради”. Шунингдек хикояда қарзга олинган пуллар катта қўшимча фойда билан қайтарилиши натижасида дехқонларнинг хаётига салбий таъсир қилаётганлиги яъни фоиз ставкасининг юқори эканлигига ишора қилинади. Демак бу ерда адолатли кредит масалалари тўғрисида фикр юритилади.
Акбаршоҳ ва Бирбал яшаган даврда статистика фани шаклланмаган лекин хаётда статистик ечимини кутаётган жумбоқлар мавжуд эди. Статистиканинг дастлабки куртаклари тўғрисидаги фикрлар Акбаршохнинг сарой йиғинида хар бир мулозимига берган саволи ва унга Бирбалнинг жавоби мисолида ўз аксини топган.
Шох Дехлида нечта карға бор? – деб савол беради. Мулозимлардан хеч бири жавоб бера олмайди. Шунда Бирбал шундай деб жавоб берибди:-ўтган йили хисоб-китоб қилиб, Дехлида уч минг беш юз саксон бешта қарға борлигини аниқлаган эдим.
- Шошмай тур, хали агар Дехлидаги қарғаларнинг сони биттага кўп ёки кам чиқса уч минг беш юз саксон беш рупий жарима тўлайсан. Шунинг учун кечгача ўйлаб, менга аниқ жавоб бер-дебди шох
- Менинг хисобим тўппа – тўғри, қатъият билан гапирибди Бирбал-“қайта санаганда хам шу соннинг чиқишига аминман, фақат айрим қарғаларнинг қаергадир мехмонга учиб кетиши ва бошқаларининг бу ерга учиб келиши мумкин эканлигини назарда тусак бас” Бирбалнинг бу жавобида статистиканинг гурухлаш, диномик қатор, таққослама тахлил каби усуллари тўғрисида фикрлар мавжуд.
- Шох Акбарнинг адолатли хукмдор эканлигини ўзида акс этдирган “Хақиқат қўнғироғи” хикоясида Бирбал иқтисодий муносабатларда адолат, инсоф ва ижтимоий химоя тамойиллари масаласини илгари суради. Масалан, қариб қолган хўкизнинг эгаси томонидан кўчага хайдалиши, унинг шохга арзи ва унинг эгасининг топилиши, хўкизнинг шох молхонасига қўйиб юборилиб уни боқиш учун эгасидан хар ой учун беш рупий хақ ундирилиши кабилар.
Ўрат Осиё мутафаккирлари иқтисодий қарашларида барчаси учун умумий бўлган, мухим нарса моддий ва маънавий хаёт уйғунлиги масаласидир. Шу сабабли улар меъросини ўрганиш хозирги ёшларни юксак маънавиятли комил инсон қилиб тарбиялашда мухим аҳамиятга эгадир.