. <strong><em>Ўзбек аҳолиси валюта қора бозоридан жабр кўрмоқда</em></strong>
<strong><em>Ўзбек аҳолиси валюта қора бозоридан жабр кўрмоқда</em></strong>

Ўзбек аҳолиси валюта қора бозоридан жабр кўрмоқда

2015 йилнинг бошига келиб, Ўзбекистон қора бозорида АҚШ валютасининг нарх кескин кўтарилди. Бундай ўзгаришлар кичик ва ўрта бизнес соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг фаолиятига иқтисодий зарба бериб, ахоли турмуш даражасига салбий таъсирини кўрсатди. Умуман олиб қараганда, мустақиллик даврининг дастлабки йилларидан бошлаб аҳоли ўртасида кўчмас мулк ва автомобил олди-сотди жараёнлари фақат АҚШ валютасида амалга ошади. Бугун АҚШ валютасининг давлат курси 2473 сўмни ташкил этсада, қора бозорда 3995 сўм ҳисоб қийматига эга. Жамиятда АҚШ валютасининг нархи Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан белгилаган нархидан 55-60% юқори бўлиб қоляпти.

Тадбиркорлар ва деҳқонлар қора бозор қурбонига айланди

Ўзбекистон валюта қора бозорида АҚШ валютасининг ўсиши импорт маҳсулотлар билан савдо қилувчи тадбиркорларни иқтисодий мушкул аҳволга солиб қўйяпти. Масалан, Тошкент шаҳрида жойлашган Чилонзор, Чорсу, Ўрикзор буюм бозорларидаги дўконларнинг ижара ҳақи фақат АҚШ валютасида тўланади. Ҳозирги кунда бозорларда жойлашган дўконларнинг ижара нархи 800-10000$ ташкил этади. Абу Сахий савдо бозорида жойлашган радио техника маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконлар ижараси энг юқори поғонада туради. Уларнинг нархи 3000-10000$ боради. Ижара нархининг баландлиги ва валютанинг давлат нархидан йирик миқдорда фарқланиши сабабли тадбиркорлар олган даромадни фақат харажатларни қоплаш учун сарфламоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ ва вилоят туманларидаги аҳолининг аксарият қисми оилавий деҳқончилик билан шуғулланади. Деҳқонлар қиш мавсуми кириб келиши билан қариндош-уруғ, таниш билишларидан АҚШ валютасида қарз олиб, деҳқончилик ҳаракатини бошлашади. Куз мавсумида хирмон йиғилгандан сўнг олинган қарзларни беришга ҳаракат қиладилар. Агар АҚШ валютаси кўтарилса деҳқонларнинг даромади кескин камайиб боради.

Уларнинг меҳнати эса олинган қарзни қоплаш учун сарфланади. Қора бозорда ушбу валютанинг ўсиши деҳқончиликка ҳам салбий таъсир этаяпти. АҚШ валютасининг қара бозорда нархи кескин кўтарилганлиги учун қалбаки АҚШ валюталари муомалага кириб келиш жараёни ўсяпти. 2015 йил феврал ойининг бошларида Тошкент вилоят МХХ бошқармаси қалбаки АҚШ валютаси билан содир этилган жиноятни фош этганлигини мисол тариқасида қайд этиш мумкин.

Хуллас, валюта қора бозоридаги ўзгаришлар ўзбек халқининг барча қатламига салбий таъсир қилаётганини оддий фуқаро ҳам англаб етган.

Ўзбек коррупцияси фақат АҚШ валютасини тан олади

Ўзбекистонда порахўрлик жараёни хорижий валютада амалга ошади. Жумладан, ОЎЮ кириш ва ҳуқуқ тартибот органлари томонидан очилган жиноят ишини йўқотиш ёки уни оқлаб бериш учун пора олиш ўзбек жамиятида оддий ҳолга айланиб бўлган. Ҳозирда фаолият олиб бораётган юқори даражадаги давлат ташкилотларига ўзбек фуқаросининг юмуши тушгудек бўлса, аксар ҳолатларда пора бериш эвазига ҳожати чиқади.

Шунинг учун криминократлар(ҳокимиятдагижиноятчилар) Ўзбекистон Республикасидавалюта қора бозорини сақлаб туришдан манфаатдор бўлиб қолмоқда. Шу жиҳатни хисобга олган ҳолда,валюта қора бозори ҳали ҳануз ўз фаолиятини очиқ ҳолда давом этиради.

Абу Сахий Карго хизмати ўзбек валюта қора бозорига амал қилади

Абу Сахий Карго фаолияти нафақат Ўзбекистон ҳудудида, балки Марказий Осиё минтақасида савдо-молиявий амалиётларни жорий қилишда ноқонуний хизмат кўрсатувчи йирик ташкилот ҳисобланади. Унинг ғайриқонуний фаолияти тадбиркор ва истеъмолчиларни иқтисодий мураккаб аҳволга солиб қўймоқда. Уш бу фикрни далили сифатида икки асосий амалиётларини айтиб ўтиш зарур:

биринчидан, Осиёнинг кўпгина шаҳарларида маъхсулотларни транспартировкаси билан шуғулланувчи Абу Сахий карго хизмати Тошкент омборхоналирга келиб тушган товарларини Ўзбекистон валюта қора бозорларида амал қилинаётган қиймат асосида ҳисоб тўловини белгилайди. Масалан, бугун қора бозорда 1$-3995 сўм бўлса, Карго хизматчилари эса келган юклар учун 4100 сўм тўлов асосида хисоб-китобнини амалга оширади (ҳар бир кг учун белгиланган $ мавжуд ва улар қора бозордан юқори нархда ҳисобланади).

Иккинчидан, карго тадбиркорлардан тўловларни фақат наҳт пул қийматида қабул қилади. Пластик карточка ёки ҳисоб рақамига пул ўтказиш ҳақида таклиф киритилса, карго хизматчилари ва раҳбарияти томонидан кескин рад жавоби берилади. Барчага маълумки Тошкент ҳудудида жойлашган техника ва кийим-кечак бозорларида пластик карточка учун терминаллар кўпайиб бормоқда.

Бироқ Абу Сахий Карго раҳбарияти учун Ўзбекистондаги қонун ва қарорларга амал қилмаслик оддий тадбиркорлар учун сир бўлмай қолди. Бундай фаолият натижасида импорт маҳсулотларга нисбатан нархларнинг кескин кўтарилиши юз бермоқда, бунинг оқибатида тадбиркор ва оддий халқнинг норозилиги кун сайин ортиб бораяпти.

Ҳуллас,мантиқан олиб қараганда сўмнинг қадрсизланиши АҚШ валютасининг ўсишига боғлиқ. Ўзбек ҳукумати 20 йилдан ортиқ давр мобайнида қора бозордаги нарх-навонинг ўсишига қарши чоралар кўрмади. Оқибатида аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида бошқарув апаратига нисбатан ғазаб ва ишончсизлик даражаси ортиб бораяпти. Шунингдек, қора бозордаги кескин ўзгаришларга қараб ўзбек халқининг турмуш даражаси беқарор бўлиб қолмоқда.

📎📎📎📎📎📎📎📎📎📎